Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер 15 январь, жума куни Европа Иттифоқининг қочоқларни Италия ва Грециядан бошқа мамлакатларга йўналтириш бўйича ҳаракатлари муваффақиятсиз бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтга қадар режалаштирилган 160 мингдан фақат 272 нафар муҳожир кўчирилган. Шу билан бирга, Юнкер Европанинг қочоқлар бўйича қонунчилиги қайтадан кўриб чиқилишини маълум қилди.
Унинг маълум қилишича, 2016 йилнинг март ойида Еврокомиссия Дублин келишувини ислоҳ қилиш бўйича таклиф киритади.
Юнкернинг сўзларига қараганда, ҳар бир давлат қочоқларни қабул қилиши лозим. Шу билан бирга у қочоқларни қонуний кўчириш йўллари яратилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)