Франция полицияси Renault’нинг бир нечта заводларида тинтув ўтказди. Бу ҳақда CGT автоконцерни ходимларининг касаба уюшмаси вакиллари маълумотига таяниб, Meduza хабар берди.
Маълум қилинишича, тинтувлар двигателларни назорат қилиш билан боғлиқ бўлинмаларда ўтказилди ва бу Volkswagen’нинг зарарли чиқинди ҳақидаги маълумотларни сохталаштириш билан боғлиқ можарога алоқадорликка ишора қилади.
Renault раҳбарияти тинтув ўтказилганлигини тасдиқлаб, терговга ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, Renault двигателларнинг зарарли чиқинди чиқариши ҳақидаги маълумотларни сохталаштириш билан шуғулланмаслигини алоҳида таъкидлади. Француз полицияси бўлиб ўтган воқеаларга расмий изоҳ беришдан бош тортди. Таъкидланишича, автоконцерн заводларида бўлиб ўтган тинтув ҳақидаги хабарлардан кейин Renault акцияларининг Европа биржаларидаги нархи 20 фоизга тушиб кетди.
Изоҳ (0)