АҚШ маъмурияти Американинг Hellfire ракетаси хатолик туфайли Кубага юборилганлиги ҳақидаги хабарга ўта жиддий ёндашиб, ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаштиришни кўзламоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Биз бу ишга ўта жиддий муносабат билдирамиз», — деди Эрнест. У юзага келган муаммо билан Пентагон ва Давлат департаменти шуғулланаётганлигини маълум қилди. Оқ уй матбуот котибининг аниқлик киритишича, Американинг экспорт назорати қонунчилигига мувофиқ, бунинг учун қурол-яроғларни чет элга етказиб бериш билан шуғулланувчи компаниялар жавоб бериши лозим.
Ракетани ташиш билан Lockheed Martin компанияси шуғулланган. The Wall Street Journal нашрининг таъкидлашича, суриштирув натижалари бўйича компанияга катта миқдордаги жарима хавф солиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Американинг Европадаги машғулотларда қатнашиш учун мўлжалланган «ҳаво—ер» синфидаги Hellfire ракетаси хатолик туфайли Кубага юборилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)