Тим Кукнинг Apple компанияси раҳбарлиги лавозимидаги даромади 2015-молиявий йил давомида 11,5 фоизга ўсиб, 10,3 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Унинг маоши 14,4 фоизга ошиб, 2 миллион долларга етди. Бошқа маблағлар олдига қўйилган мақсадларга эришганлиги учун топ-менежерларга берилган бонус ва бошқа қўшимча тўловлар шаклида қўлга киритилган.
Бироқ Кук юқори ҳақ тўланувчи унинг бошқарувчилари қаторидан ортда қолди. Бош молия директори Лука Маэстри йил давомида 25,3 миллион доллар ишлади.
Йил якунига кўра, энг юқори ҳақ тўланувчи ходим эса чакана ва онлайн сотув масалалари бўйича катта вице-президент Анжела Арендс бўлди. Унинг йил давомидаги даромади 25,8 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)