Жазоирда Sonatrach компаниясига тегишли нефтни қайта ишловчи заводда юз берган портлаш оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Манбаларда маълум қилинишича, портлаш мамлакат шимоли-шарқидаги Скикда шаҳрида жойлашган корхонада юз берди.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълум қилинмади.
Изоҳ (0)