Машҳур француз кино ва театр актёри Мишель Галабрю 93 ёшида 4 январь, душанба куни ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда AFP агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Галабрю оила аъзоларининг маълум қилишича, ўлим душанба куни эрталаб, актёр уйқуда вақти содир бўлди. Сўнгги вақтларда актёр соғлигига тегишли муаммолардан қийналиб, турмуш ўртоғи ва акасининг бевақт ўлимидан азият чекиб келган. Шу сабабли, у ўзининг улуғ ёшига қарамасдан давом эттириб келаётган театрдаги чиқишлардан бутунлай воз кечишга мажбур бўлган.
Мишель Галабрю, ҳозирда бекор бўлган Франциянинг Марокаш протекторатида 1922 йилда туғилган. Актёрлик фаолиятини 1950 йилда бошлаб, Парижнинг энг эски театри ҳисобланган Komedi Fransez труппасига аъзо бўлган. У саҳнада етти йил ишлаб, классик ва замонавий саҳна асарларида рол ўйнади.
Галабрюга Сан-Тропелик жандарм (Le Gendarme de Saint-Tropez) кўп серияли кинофильмида ўйнаган Жербер сержантининг роли ҳақиқий шуҳрат келтирди. Фильмнинг илк намойиши 1964 йилда бўлиб ўтиб, ушбу машҳур кинокомедияда у Луи де Фюнес билан ҳамкорликда асосий роллардан бирини ижро этди.
Изоҳ (0)