Ҳарбий кийимдаги бир гуруҳ одамлар 4 январь, душанба куни Ироқ марказидаги иккита масжидда портловчи мосламаларни ишга туширганлиги оқибатида уч киши яраланди. Бу ҳақда AFP берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодисалар Бағдод жанубида жойлашган Хилла туманидаги суннийларнинг масжидларида содир бўлди.
Шунингдек, Ироқ пойтахти яқинидаги Ал-Искандария шаҳрида яшовчи сўфининг ҳам ўз уйи олдида ўлдирилганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)