Футбол бўйича Кот-д’Ивуар терма жамоаси ва Германиядаги Мёнхенгладбах шаҳрининг «Боруссия» клуби собиқ ҳимоячиси Стив Гохури Рейн дарёсида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Bild нашри берган маълумотларга асосан «Спорт Экспресс» хабар қилмоқда.
34 ёшли футболчи уч ҳафтадан бери бедарак йўқолган деб ҳисобланиб келинаётганди.
Ўтказилган аутопсия хулосасига кўра, ўлим зўравонлик натижасида юз бермаганлиги аниқланди. Тахминларга кўра, Гохури дарёга тушиб кетишидан олдин гиёҳванд моддаси таъсирида бўлган.
Изоҳ (0)