2015 йил бир қатор, хусусан, Google, Sbarro ва Johnnie Walker каби жаҳонга машҳур брендларнинг ребрендинги билан ёдда қолди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
2015 йил якунларига кўра, янгиланган жаҳон брендлари ўнлигини тайёрлаган Business Insider нашрининг қайд этишича, янги логотип кўҳна брендга янги ҳаёт бағишлаши мумкин.10-ўрин: International House of Pancakes (IHOP)
АҚШдаги оилавий нонушталарга ихтисослашган ресторанлар тармоғи. Мазкур тармоқ ўз қуймоқлари ва омлетлари билан мижозлар меҳрини қозонган. Тармоқнинг АҚШ ва Канадада 1,5 мингдан ортиқ шохобчалари бор. 2012 йили Дубайда ҳам очилган.9-ўрин: OpenTable
АҚШдаги 31 мингдан ортиқ ресторанларда жой банд қилиш имконини берувчи, 1998 йилда асос солинган онлайн сервис.8-ўрин: Turner
Америкадаги кабел медиаконгломерати, Time Warner компанияси таркибига киради. Компания CNN, HLN, TBS, TNT, Cartoon Network ва бошқа шу каби АҚШнинг йирик телеканалларига эгалик қилади.7-ўрин: Sbarro
Асосан Италия ва Америка миллий таомларига ихтисослашган пицсериялар тармоғи.6-ўрин: Emerald Nuts
Diamond Foods компаниясининг ёнғоқ асосидаги эрмак егуликларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлинмаси.5-ўрин: Ritz-Carlton
Люкс тоифасидаги меҳмонхоналарнинг халқаро тармоғи. Тармоқ жаҳондаги энг йирик меҳмонхона холдинги — Marriott International’нинг шуъбаси ҳисобланган Ritz-Carlton Hotel Company томонидан бошқарилади.4-ўрин: Google Ventures
Alphabet (собиқ Google)нинг инвестициявий бўлинмаси. Компания инвестициялар бозорини ўрганиб боради ва қайси стартапларга сармоя киритиш борасида қарор қабул қилади.3-ўрин: Johnnie Walker
Diageo’га тегишли ва бутун жаҳонга машҳур виски бренди. Компания Red Label, Black Label, Blue Label каби номлар остида вискилар ишлаб чиқаради.2-ўрин: Spike
Америкадаги кабел телеканали, Viacom медиахолдинги таркибига киради. Асосан кўнгилочар дастурлар намойишига ихтисослашган1-ўрин: Google
Йилнинг энг яхши ребрендинги — Google Inc.’ни алоҳида таърифлаш, таништириш шарт эмас. Компаниянинг аввалги логотипи 17 йил давомида хизмат қилди.
Изоҳ (0)