Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийнинг баён қилишича, Туркия Ироқ ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги ваъдасини бажармади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Биз Ироқга ташриф буюрган турк делегация билан Туркя ҳукумати ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши ҳақида келишган эдик, лекин улар ўз мажбуриятларини бажармади», ― деди ал-Ободий.
Бош вазирнинг таъкидлашича, Анқара Ироқнинг мустақиллигини ҳурмат қилиши ва ҳарбийларни чиқариши лозим.Ироқ ТИВ раҳбари Иброҳим ал-Жаъфарий агар Туркия қўшинлари Ироқ ҳудудида қоладиган бўлса, Бағдод шу масала бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашига такроран мурожаат қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия ҳарбийларининг бир қисмини Шимолий Ироқдан олиб чиқиб кетганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)