Таиланд пойтахти Бангкокда Янги йилни кутиб олиш муносабати билан энг оммавий тантаналар ўтказиладиган Central World савдо маркази кучайтирилган назорат остига олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Бангкок полициясининг маълум қилишича, беш мингдан зиёд ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари бу ердаги хавфсизликни таъминлайди.
Омма тўпланадиган жойга кираверишда металл қидирувчи ускуна рамкалари ўрнатилди. Портловчи мосламаларни аниқлаш мақсадида ҳудуд атрофи кинологлар томонидан кўздан кечирилмоқда.
Изоҳ (0)