Россия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар Шимолий Кореяга пичан экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Пичаннинг 528 тоннадан иборат биринчи партияси Узоқ Шарқ темир йўли орқали КХДРга етказилди.
24 вагон пичан Узоқ Шарқ темир йўлларининг Сибирсево станциясидан «Хасан-экспортний» чегара ўтказмаси орқали Пхеньянгача етиб борди.
«Келажакда ‘Биринчи юк компанияси’нинг Владивосток филиали КХДРга нафақат 1520 темир йўл изи орқали, балки вагонларни 1435 миллиметрли тор темир йўл изига ўтказиш орқали пичанни белгиланган охирги пунктгача етказиб беришни режалаштирмоқда», — деб таъкидланади «Биринчи юк компанияси» хабарида.
Изоҳ (0)