Пиротехника воситаларини республика ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг олдини олиш борасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида йил бошидан буён 18 та божхона қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, жами 36,6 миллион сўмлик 30,7 минг дона пиротехника воситаси ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар беради.
Жумладан, жорий йилнинг 11 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида фуқаро А.Қутлимуратовга (исми-шарифлар ўзгартирилган) тегишли гараж холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у ерда қиймати 23,5 миллион сўмлик оғирлиги 56 килограммдан ортиқ 5526 дона пиротехника воситаси ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақланаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 2015 йилнинг 22 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, «Олмаота—Нукус» йўловчи поездининг йўловчиси, қўшни давлат фуқароси М.Алимжонов божхона кўригидан омон-эсон ўтиб олиш ва пиротехника воситаларини шерикларига қулай тарзда етказиш мақсадида қиймати 10 миллион сўмлик 19,5 килограмм оғирликдаги 25 минг дона пиротехника воситасини Нукус шаҳри ҳудудида вагондан улоқтириб юборади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)