Вашингтон Россияни Жаҳон савдо ташкилотининг асосий тамойиллари: савдо-сотиқнинг либерализацияси, шаффофлиги ва қонун устуворлигини бузишда айблади. Бу ҳақда АҚШ Савдо вакиллиги бошқармасининг янги ҳисоботи маълумотларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Ҳисобот Россияда ўз миллий иқтисодиётини чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш сиёсати ҳамда қўшни мамлакатлар ва АҚШга қарши асослантирилмаган ва жазоловчи чораларнинг кучайтирилганлигига урғу берди.
АҚШ Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши муносабати билан кўплаб божхона тарифларининг пасайтирилишини ижобий ҳолат сифатида кўрсатиб ўтди.
АҚШ бундан кейин ҳам РФдаги экспорт божи динамикасини кузатиб боради. Чунки Вашингтоннинг фикрича, кўпинча ушбу божлардан миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва сиёсий восита тариқасида фойдаланилади.
Изоҳ (0)