АҚШнинг Орегон штатидаги Портленд шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакиллари берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Отишма мотоклубларнинг бирида содир бўлди. Икки нафар қора танли эркак отишмани бошлаб, воқеа содир бўлган жойдан автомашинада кўздан ғойиб бўлган. Жами йигирматадан ортиқ ўқ отилди.
Жароҳат олганлар шифохонага ётқизилган ва уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Полиция суриштирув ишларини бошлади. Жиноятчилар нима мақсадни кўзлаганлиги номаълум.
Изоҳ (0)