Тинч океанидаги Вануату давлатининг Эроманга оролидан 41,6 километр шимолда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Сибирь бўлими берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
19 декабрь, шанба куни содир бўлган зилзила маркази 18,43 даражадаги жанубий кенглик ва 169,47 даражадаги шарқий узунлик координатлари бўйича қайд этилиб, Вануату пойтахти Порт-Виладан 143 километр узоқликда жойлашган.
Марказда бўлиб ўтган силкинишларнинг шиддатидан келиб чиқиб, зилзила «ҳалокатли» бўлганлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)