Санта-Клаус либосини кийиб олиб, совға халталарини кўтариб олган бир неча ўнлаб фаластинлик Ғарбий соҳилда Исроил армияси аскарлари билан ёқалашиб қолиб, зарар кўрди. Бу ҳақда NBC News берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Санта-Клауслар Фаластин ва Исроил ўртасидаги назорат ҳудудида бўлган ҳарбийларни зиёфат қилишга ҳаракат қилган.
Кейинчалик, гувоҳларнинг айтишича, Санталарга маҳаллий фаластинликлар қўшилиб, учрашув жанжалга айланиб кетди.
Исроил армияси кўз ёш чиқарувчи газ қўллади. Камида бир нафар кишининг жароҳат олганлиги таъкидланмоқда. Бунга жавобан аскарларга қарата тош отила бошланди.
Изоҳ (0)