iPhone’нинг эски авлодидан фойдаланувчи америкаликлар ўз гаджетларининг нотўғри ишлашини аниқлади ва Apple компаниясини судга берди. Бу ҳақда MacRumors нашри маълумотига таяниб, «Hi-tech.mail.ru» хабар беради.
iPhone 5 ва 5s смартфонларидаги дастурий носозлик смартфонни Wi-Fi тармоғига уланган ҳолатда ҳам мобил интернетдан фойдаланишга мажбур қилади. Натижада гаджет эгалари алоқа учун катта харажатлар сарфлаш ҳолатига дуч келди.
Даъвогарларнинг таъкидлашича, гаджет катта ҳажмдаги маълумотларни юклаб олиш давомида 10—20 дақиқадан сўнг, Wi-Fi’дан фойдаланишни тўхтатиб, мобил интернетга уланади. Фойдаланувчилар камчиликни Американинг AT&T оператори тармоғида аниқлади.
Носозлик асосан видео кўриш давомида юзага келади. Бунда фақат график тезлаткич ишлаб, процессор қувватни тежаш учун уйқу режимига ўтиш давомида Wi-Fi’ни ҳам ўчиради.
Изоҳ (0)