Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Юлдузлар жанги» фильмининг премьера намойиши чоғида ёнғин тревогаси туфайли Лос-Анжелесдаги кинотеатрни юзлаб кишилар тарк этишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Ҳодиса кинотеатр жойлашган Grove савдо-кўнгилочар марказида содир бўлди. 17 декабрь, пайшанба куни фантастик фильм намойиши бошланганидан 30 дақиқа ўтиб, у тўхтатиб қўйилди. Савдо маркази ходимлари кўчада тўпланиб қолган одамларга хавфсизлик нуқтаи назаридан уйларига тарқалишни тавсия қилди.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келди. Текшириш чоғида ёнғин сиренаси тугмасини кимдир билмасдан босиб юборгани маълум бўлди. Сал ўтиб, кинотеатр томошабинларга эшикларини очди.

14 декабрь, душанба куни Лос-Анжелесда «Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Фильм АҚШ киноэкранларига расман 18 декабрь куни чиқади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим