Японияда ўлим жазосига ҳукм қилинган икки нафар жиноятчи қатл этилди. Бу ҳақда Япония адлия вазирлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, қатл этилганлардан бири илк маротаба суд ҳайъати томонидан қабул қилинган ҳукм асосида ижрога қаратилди.
Япония бош вазири Синдзо Абэ бошчилигидаги ҳукумат ҳокимият тепасига келгач, мамлакатда 14 нафар жиноятчи қатл қилинди. Яна 129 нафар маҳбус ўлим жазосининг ижросини кутмоқда. Япония қонунчилигига асосан, бунинг учун адлия вазирининг шахсий фармойиши керак.
Изоҳ (0)