Россия президенти Владимир Путин унинг хизматида гўёки унга ўхшаш одамлар борлиги ҳақидаги ОАВнинг тахминларини рад қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар қилмоқда.
17 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтган катта матбуот анжуманидан кейин журналистлар давлат раҳбарига унга ўхшаш одамнинг борлигидан хабардор эканлигини сўради.
Чиқиб кетаётган президент бундай кутилмаган тахминдан тўхтаб қолди ва ортга бурилиб «Қанақанги ўхшаш одам. Менинг хизматимда менга ўхшаш одам йўқ. Бунинг менга нима кераги бор?», ― дея жавоб берди.
Шундан сўнг, мухбирлар Путинга давлат раҳбарига жуда ҳам ўхшаб кетадиган одамнинг суратини тақдим этгач, президент жилмайган ҳолда суратни олиб чиқиб кетди.
Изоҳ (0)