Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Камбоджа шимоли-шарқидаги Кратьэх вилоятида охирги ой мобайнида сифатсиз алкоголь истеъмол қилиш туфайли камида 19 киши нобуд бўлди ва 172 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: The Phnom Penh Post

Фото: The Phnom Penh Post

Вазирлик маълумотига кўра, заҳарланганларнинг барчаси гуручдан тайёрланган ароқ ва хонаки ўт дамламаларини истеъмол қилган. Олинган алкоголь намуналарида кўп миқдорда метанол мавжудлиги аниқланган. Шифокорлар айнан метанол заҳарланишга сабаб бўлган, дея ҳисобламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар