Террорчилик фаолияти туфайли турли муддатларга ҳукм қилинган Австралиянинг жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳбуслар озодликка чиқиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум бўлиши мимкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Бош вазир Малколм Тёрнбулл амалдаги қонун нормаларига тегишли ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқди. У 11 декабрь, жума куни ҳукумат раҳбарлари ва мамлакатдаги барча штатларнинг етакчи вазирлари билан ушрашув ўтказди.
Федерал парламентдаги иккала палатанинг айғоқчилик ва хавфсизлик бўйича бирлашган қўмитаси раиси Дэн Тиэн қонунларга шу мазмундаги ўзгартириш киритиш режасининг ташаббускори ҳисобланади.
Унинг фикрича, террорчилик таҳдидига сифатли қаршилик кўрсатиш мақсадида, терроризм бўйича маҳкум қилинган маҳбуслар озодликка чиққанидан сўнг жамиятга хавф туғдиришда давом этади деб ҳисобланган ҳолатларда, федерал ва штат ҳукуматларига уларни қамоқда бўлиш муддатини муайян муддатга узайтириш ҳуқуқини бериш лозим.
Изоҳ (0)