Laureus World Sports Academy версияси бўйича футболчилар Лионель Месси ва Криштиану Роналду, енгил атлетикачи Усейн Болт ва боксчи Флойд Мейвезер йилнинг энг яхши спортчиси мукофоти учун номзодлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Мукофот учун, шунингдек, теннисчи Новак Жокович, автопойгачи Льюис Хэмилтон, баскетболчилар Леброн Жеймс ва Пау Газоль, енгил атлетикачилар Мо Фара ва Грег Рутерфорд, велопойгачилар Крис Фрум ва Альберто Контадор ҳамда гольфчи Жордан Спит номзодлик қилмоқда.
Йилнинг энг яхши спортчи аёли мукофоти учун номзодлар рўйхатидан теннисчи Серена Уильямс, сузувчи Кэти Ледеки, енгил атлетикачилар Гензебе Дибаба, Эллисон Феликс, Шелли-Энн Фрэйзер-Прайс, Дафни Шипперс, футболчилар Карли Ллойд ва Марта, шунингдек, чанғичилар Марит Бьорген ва Анна Феннингер жой олди.
Изоҳ (0)