Испания чемпионатининг 14-турида «Хетафе» дарвозасига киритилган гол «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Ла Лигадаги 235-голи бўлиб, у «Реал» ва «Атлетико»нинг 1980 йиллардаги юлдузи Уго Санчесдан ўзиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Бунинг учун Роналдуга Санчесдан кўра 133 та камроқ ўйин етарли бўлди (347 та учрашувга қарши 214 та ўйин).
Иккинчи ўриндан 278 та ўйиндаги 251 та голи билан 1940—1950 йиллардаги «Атлетик» афсонаси Тельмо Сарра жой олган.
Биринчи ўринни эса 323 та ўйинда 290 та гол киритган «Барселона» форварди Лионель Месси эгаллаб келмоқда.
Изоҳ (0)