Жакартанинг шимолидаги темирйўл кесишмасида рўй берган поезд ва микроавтобуснинг тўқнашуви натижасида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа соат 9:00 (Тошкент вақти билан 07:00) да рўй бериб, шаҳарга кириб келаётган поезд, темирйўл йўл ўтказгичи ёпилишига қарамасдан темирйўлни кесиб ўтаётган ва одамларга тўла бўлган микроавтобусга келиб тўқнашган.
Поезд машинисти транспорт воситаси ҳайдовчисига овозли сигнал беришига қарамасдан, тўқнашувнинг олдини олиш имкони бўлмади. Ҳозирги вақтга келиб, қурбонлар сони 14 кишини ташкил этди ва уларнинг барчаси микроавтобус йўловчилари эканлиги баён қилинмоқда.
Полиция ва Индонезия транспорт хавфсизлиги миллий қўмитаси аъзолари воқеа тафсилотларини билан танишмоқда.
Жакартада эски, баъзан носоз поезд ва автобуслардан ҳамда тиқилинч йўллардан фойдаланиб келиниши оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўлиб туради.
Изоҳ (0)