Автомобиль ишлаб чиқарувчи Volkswagen концерни «зарарли ташланма можароси» асосида дизель двигателларига эга бўлган 2,5 миллионга яқин автомобилларни чақириб олади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Фойдаланилаётган автомобиль моделларини қайта таъминотдан ўтказиш режалари ваколатли бўлинмаларга тақдим қилинган.
Volkswagen маркасига тегишли бўлган енгил ва юк ташувчи автомобиль эгалари яқин ҳафталарда ўзларининг автотранспорт воситаларини концерннинг таъмирлаш устахоналарига етказиш лозимлиги тўғрисидаги хабарномаларни олади.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 10 ноябрда Volkswagen можарога дахлдор машиналар эгаларига 1000 доллар товон пули таклиф қилган эди.
Изоҳ (0)