Украинанинг Черниговская вилоятида яшовчи Евгений Коливан ўзининг эскигина автомобили учун анча арзон ва тежамли ёқилғи турини ўйлаб топди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Евгений машинасига ёқилғи сифатида бензин эмас, балки ўтин солади. Бунинг учун физика ва кимё ўқитувчиси, айни пайтда эса техник хизмат кўрсатиш станцияси ишчиси автомобиль юкхонасига металл бочка ва бидон маҳкамлаб қўйди, ўтин айнан шуларга жойлаштирилади. Ўтин тутаб ёнади, ажралиб чиқаётган газ фильтрланади, совийди ва қувурлар орқали двигателга етиб боради.
Евгений ўз автомобилидан мамнун. Унинг айтишича, машинасини ўзгартирган вақтдан буён бир йил ичида у 7 минг километр масофани босиб ўтиб, 15 минг гривна тежаган.
Изоҳ (0)