АҚШнинг Consumer Reports компанияси еттита оммалашган сегмент бўйича энг ёмон автомобиллар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Motor» хабар бермоқда.
Компания мутахассислари 230 мингдан зиёд автомобиль эгалари орасида «ўз машинангизни яна харид қилган бўлармидингиз», деган савол билан сўров ўтказган. Автомобилларга эса нархи, юриши, қулайлиги, ишончлилиги каби кўплаб кўрсаткичлар бўйича баҳо берилган.
Рўйхатдан асосан Жанубий Корея ва Япония автомобиллари, жумладан, Nissan компаниясининг учта модели ўрин олган. Антирейтингда Kia Rio седани етакчилик қилмоқда: ушбу автомобилни ҳозирги эгаларидан атиги 40 фоизи қайта харид қилишни истаган. Орқа ўриндиқлар ва багажнинг торлиги, шунингдек, опциялар жуда камлиги сабаб ушбу машина қақшатқич танқидга учраган.
Энг ёмон автомобиллар рўйхатининг тўлиқ кўриниши қуйидагича: Kia Rio (40%), Jeep Compass/Patriot (46%), Hyundai Veloster (50%), Nissan Quest (54%), Mercedes-Benz CLA (55%), Nissan Altima (58%), Nissan Frontier (60%).
Изоҳ (0)