Россиялик бешкурашчи Александр Кукарин ҳаётининг 23-йилида вафот этди. Бу ҳақда Россиянинг замонавий бешкураш федерацияси матбуот хизмати берган маълумотларга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ўлим Москва мехмонхоналарининг бирида содир бўлган. Унинг сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда», ― дейилади баёнотда.
Кукарин 2015 йил жаҳон чемпионати эркаклар эстафетасининг кумуш медали совриндори, 2015 йил Европа чемпионати аралаш эстафетасининг бронза медали совриндори, ўсмирлар ўртасидаги яккачиқиш ва эркаклар эстафетасининг икки карра жаҳон чемпиони (2011) бўлган.
Изоҳ (0)