Пичоқ билан қуролланган бир гуруҳ номаълум шахслар 27 ноябрь, жума куни Туркиянинг Ботмон қишлоғидаги Анадолу лицейига ҳужум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Туркиянинг «Haber 7» телеканали таъкидлашича, ҳужум натижасида камида 10 нафар талаба жароҳатланган. Барча ҳужумчилар қочишга муваффақ бўлиб, жароҳат олганлар шифохонага ётқизилган. Жиноят содир этилган жойда полиция ишламоқда.
Изоҳ (0)