АҚШдаги Оқ уй номаълум эркак президент Барак Обама қароргоҳи ҳудудига киришга урингандан сўнг ёпиб қўйилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Маълум қилинишича, эркак девордан ошиб ўтган, бироқ қўриқчилар томонидан зудлик билан қўлга олинган.
Хавфсизлик хизмати ходимлари яқин атрофдаги ҳудудларни текширмоқда.
Барак Обама иш жадвалига мувофиқ Вашингтондадир.
Олдинроқ Шукроналик куни арафасида АҚШ президенти уйсизларга таом тарқатгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)