Американинг Теннесси штатида яшовчи Одри Мартин Рокки Топ шаҳридаги Covenant Life Church маҳаллий диний черковидан 1,4 минг доллар чойчақа олди. Бу ҳақда UPI хабар беради.
Уч нафар фарзандини ёлғиз тарбия қилаётган аёл тўрт ойдан бери Domino компаниясида пицца тарқатувчи бўлиб ишлаётган эди. 22 ноябрь, якшанба куни у черковга ўнта пицца етказди. Шунда черков руҳонийси Тони Макафи унга саҳнага чиқишни таклиф қилди. Диний хизматчи диндорлардан Мартинга «яхши чойчақалар» билан миннатдорлик билдиришини сўради. Шундан сўнг, черковда тўпланган барча одамлар саҳнага келиб, унга пул бера бошлади.
«Мана 1,4 минг доллар. Биз фақат сизни қадрлашимизни билишингизни истаймиз», — деди Макафи аёлга мурожаат қилиб.
Пулларни олган Мартин йиғлаб юборди. Кейинроқ аёл бу маблағ унга керак бўлиб турганлигини маълум қилди. Сабаби у яқинда квартирасидан айрилиб, Рождествони болалари билан қаерда ўтказишни билмай турган эди.
Изоҳ (0)