2013 йилдаги автоҳалокатда қурбон бўлган америкалик актёр Пол Уокернинг отаси автомобиль ишлаб чиқарувчи Porsche компаниясини судга берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Актёрнинг отаси 25 ноябрь, чоршанба куни Лос-Анжелес шаҳри судига даъво киритган. Даъво аризасида актёр ҳалокатга учраган 2005 йилда чиқарилган Porsche Carrera GT автомобили Уокернинг ҳаётини сақлаб қолиш учун етарли даражада ҳимоя воситалари билан таъминланмаганлиги таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актёр Пол Уокернинг ягона қизи Porsche автомобиль компаниясини судга берган эди. Бироқ компания актёрнинг ҳалокати учун масъулиятни зиммасига олишдан бош тортган эди.
Изоҳ (0)