Россия Бош штаби оператив бошқармаси раҳбари Сергей Рудской Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширган Туркия қирувчи самолёти Сурия ҳаво ҳудудини бузганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Рудскойнинг «объектив назоратнинг аниқ маълумотлари» ва Сурия ҳаво мудофааси маълумотларига таяниб маълум қилишича, Россия самолёти ҳаво чегарасини кесиб ўтмаган.
«Объектив назорат воситалари томонидан Туркия самолётининг экипажимиз билан алоқа ўрнатиш ёки боғланишга ҳеч қандай уриниши қайд этилмаган», — деди Рудской.
Изоҳ (0)