Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

24 ноябрь, сешанба куни Перуда, Бразилия билан чегара яқинида 7,5 ва 5,9 магнитудали иккита ерости силкиниши рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

7,5 магнитудали биринчи зилзила Пуэрто-Мальдонадо шаҳридан 296 км шимоли-ғарбда, ўчоғи эса 602 километр чуқурликда бўлган. Шу сабабли унинг кучига қарамай, табиий офатдан кўрилган зарар унчалик катта бўлмаслиги мумкин.

Зилзилалар Перу ва Бразилиянинг бир неча аҳоли пунктларида сезилган. Қурбонлар ҳамда вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар