АҚШ президенти Барак Обама тантанали маросимда Американинг 17 нафар сиёсатчиси, жамоат арбоблари ҳамда илм-фан, маданият ва спорт соҳасининг таниқли вакилларига мукофот топширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
24 ноябрь, сешанба куни қўшиқчи ва актриса Барбра Стрейзанд, кинорежиссёр ва продюссер Стивен Спилберг, скрипкачи Ицхак Перлман, композитор, шоир ва драматург Стивен Сондхайм АҚШ олий фуқаролик мукофоти – Президент озодлик медалига лойиқ деб топилди.
«Бугун биз ноёб инсонлар: новаторлар, рассомлар ва етакчиларни қутламоқдамиз», — деб таъкидлади Обама мукофотни топширишдан олдин.
Озодлик медали 1945 йилда президент Гарри Трумэн томонидан жанговар ҳаракатлар чоғида ўзини кўрсатган шахсларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган. 1963 йилда эса президент Жон Кеннеди мукофот низомини ўзгартирди, ўшандан буён у АҚШ хавфсизлигига ҳисса қўшган, бутун дунёда тинчлик учун курашган ҳамда маданий муваффақиятларга эришган фуқароларга берилади.
Изоҳ (0)