Туркия ҳарбийлари Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчисини огоҳлантирилгани ҳақидаги аудиоёзувни эълон қилди. Бу ҳақда Reuters маълумотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, аудиоёзувда «йўналишингизни ўзгартиринг», деган жумлани эшитиш мумкин.
Бундан аввалроқ эса Су-24 нинг штурмани Константин Мурахтин Туркия томонидан ҳаво ҳудуди бузилгани борасида ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмаганини айтган эди.
Изоҳ (0)