Россиянинг Airbus A321 самолёти ҳалокатга учрашига сабаб бўлган портловчи қурилманинг сурати, агар у сохта бўлмаса, бомба Миср ҳудудида тайёрланганлигидан гувоҳлик беради. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
«Тарқатилган суратда тасвирланган банка фақат Миср ҳудудида сотилувчи брендга мансубдир. Бу бомбанинг чет давлатда эмас, Мисрда йиғилганлигидан гувоҳлик бериши билан бирга, террорчилар томонидан (агар сурат айнан улар томонидан тарқатилган бўлса) терговни чалғитиш мақсадида ёлғон маълумот тарқатишга уриниш бўлиши ҳам мумкин», — дейилади манбада.
Манбада таъкидланишича, ичимликнинг алюмин идишидан портловчи қурилма сифатида фойдаланиш эҳтимоли мавжуд бўлиб, у самолёт корпусини парчалашга қодир бир килограммгача тротил кучига эга бомба тайёрлаш имконини беради.
Изоҳ (0)