Анқара хавфсизлик бошқармаси 100 килограммга яқин нитрометанни мусодара қилди. Бу ҳақда CNN Turk телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полициядаги маълумотларга кўра, портловчи моддалар Курдистон ишчи партияси экстремистларига тегишли. Нитрометан Анқарадан 80 км узоқликдаги Полатли уезди ҳудудида баллонга жойланиб, кўмиб қўйилган эди. Полиция Курдистон ишчи партияси аъзоларидан бирини кузатиш орқали портловчи моддаларни топди. Экстремист ҳозирги вақтда қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Анқара марказидаги вокзал биноси яқинида Туркия тарихидаги энг йирик теракт юз берган. Ўша ҳодисада 120 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)