Филиппин полицияси бугун, 19 ноябрь куни Маниладаги намойишчиларни тарқатиб юбориш учун водомётларни қўллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Намойиш иштирокчилари Осиё—Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитининг ўтказилишига нисбатан норозилигини билдираётган эди.
Reuters’нинг маълум қилишича, намойишчилар саммитнинг тонгги сессиясига дунё раҳбарлари етиб келаётган бинодан бир километрча масофада бўлган.
Жабрланганлар ҳақида маълум қилинмади.
18 ноябрь, чоршанба куни Манилада 200 дан ортиқ киши Осиё—Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитининг ўтказилишига қарши норозилик намойишида иштирок этган.
Изоҳ (0)