Янги йилдан MY5 («Менинг юртим») телеканалида янги ситком (ситуацион комедия) сериаллар эфирга узатилади. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
Хусусан, режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Артист» сериалида санъаткорларнинг ҳаёти ҳажвий талқинда намойиш этилган.
Режиссёр Нозим Тўлахўжаев томонидан ишланаётган сериал ҳам шу йўналишда тасвирга олинган бўлиб, кўп қисмли телемаҳсулот мавзуси ҳозирча сир сақланмоқда.
Шунингдек, «Божалар» гуруҳи телеканал буюртмасига асосан «Божалар драйв» номли ситком услубидаги сериални суратга олишни бошлаб юборган.
Изоҳ (0)