АҚШ президенти Барак Обама «Тахтлар ўйини» (Game of Thrones) сериали телевидениедаги севимли шоуларидан бири эканлигини тан олди. Бу ҳақда у GQ журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Обама, шунингдек, эпопеяда унга пакана персонажи (Тирион Ланнистер) ёқишини таъкидлади.
Президентнинг аниқлик киритишича, «Тахтлар ўйини» қаҳрамонларининг исмлари деярли ёдида қолмайди. «Фақат Жон Сноу исминигина эслаб қолишим мумкин, чунки ‘Жон Сноу’ деб талаффуз эта оламан», — деди у.
Сериал 2011 йилда премьера қилинган. Ўтган тўрт йил ичида у телевидениедаги энг баланд рейтингли сериаллардан бирига айланди. «Тахтлар ўйини»нинг олтинчи мавсуми 2016 йил апрелида узатила бошлайди.
Изоҳ (0)