Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2013—2015 йилларда Тошкент вилоятида сайёҳлик соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида Паркент туманидаги «Сумча» дам олиш маскани инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компанияси хабар берди.

Фото: «Ўзбектуризм»

Фото: «Ўзбектуризм»

Ушбу лойиҳани амалга оширишга 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Айни пайтгача иккита корпус, емакхона биноси ва сузиш ҳавзасини ўз ичига олган 220 ўринли меҳмонхона мажмуаси реконструкция қилинди. Корпуслар янги жиҳозлар билан таъминланди.

Лойиҳа натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди. Ҳозирда алоҳида коттежларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар