15 ноябрь кечқурун Миср охирги икки ҳафта ичида катта йўқотишларни бошдан кечирган давлатларга ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради TJournal.
Гиза ясси тоғида жойлашган Буюк пирамидалар остида Ливан ва Франциядаги теракт қурбонлари, шунингдек, Россия Airbus A321 самолётининг авиаҳалокати оқибатида қурбон бўлганларга бағишланган акция бўлиб ўтди.
Учта давлатнинг байроқлари Миср байроғи билан биргаликда пирамидалардан бирининг юзасида ёритилди. Унда, шунингдек, учта давлат тилида ҳамдардлик сўзлари акс эттирилди.
ОАВнинг маълум қилишича, акцияда Мисрнинг сайёҳлик вазири ва қадимий обидалар вазири иштирок этган. Тадбир бир дақиқа сукут сақлаш билан якунланган.
Изоҳ (0)