Туғуруқхонада кўз ёраётган турмуш ўртоғининг фонида селфи олган эркакнинг сурати интернетни забт этди, деб хабар беради «Газета.ru».
Маълум қилинишича, сурат муаллифи АҚШ фуқароси Гил Солано ҳисобланади. Соланонинг сўзларига қараганда, унинг турмуш ўртоғи қизи дунёга келаётганда кимдир, албатта, эри иккаласининг юз ифодасини суратга олишини истаган. Америкалик буни зиммасига олган.
Нашрнинг таъкидлашича, сурат 1,5 миллион мартадан ортиқ кўрилган.
«Суратни унинг аҳволи ҳақида тинмасдан сўраб турган турмуш ўртоғимнинг акаларига кўрсатиш учун олдим», — дейди Солано суратга қолдирган изоҳлардан бирида. У селфини аёлига кўрсатганда, сурат унинг кулгусини қистатган.
Улар чақалоққа Ева деб исм қўйди.
Изоҳ (0)