Келаси йил баҳоригача Тошкент вилоятидаги Туябуғуз («Тошкент денгизи») ва Чорвоқ сув омборларида жамоатчилик пляжлари яратилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» «Ўзбектуризм» миллий компанияси мутахассиси Жамшид Ғозиевга таяниб.
Пляжларда қутқарув хизмати ишлайди ва зарур инфратузилма мавжуд бўлади, булар — душ кабиналари, қуёшдан ҳимоя инвентари, овқатланиш пунктлари, сузиш мосламалари савдоси ва ижараси, санитар-гигиеник тармоқлар.
Жамшид Ғозиев сўзларига кўра, қишга яқин «Чимён» дам олиш ҳудудида модернизация ишлари бошланади.
Тошкент вилоятидаги сайёҳлар кўп келадиган жойларда барқарор стационар ва уяли алоқа ишламоқда, Wi-Fi ҳудудлар яратилган. Вокзал, меҳмонхона, мотель, кемпинг, пансионатлар, шунингдек, умумий овқатланиш пунктларида банкоматлар, инфокиоскалар ва терминаллар тармоғини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.