Chevrolet компанияси SEMA тюнинг-шоуси учун Special Ops номини олган Silverado пикапининг алоҳида версиясини тайёрлади. Консепт махсус қўшинлар қутқарувчи автомобиль қандай бўлиши мумкинлигини намойиш этиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда «Motor» хабар бермоқда.
Янги версия Silverado 1500 Z71 модели асосида ишлаб чиқилган, одатий пикаплардан кучайтирилган подвеска ва орқа дифферинсиални блокировка қилиш имконияти билан фарқланади. Пикап ғилдирак аркаларини кенгайтирувчилари, учта олти дюмли ёруғлик диоди элементлари мавжуд махсус радиатор панжараси, GearOn компаниясининг багаж қисми боғичлари билан жиҳозланган. Салонга сув ўтказмас қопламали ўтиргичлар ўрнатилган.
Chevrolet Silverado Special Ops 20 дюймли алюмин ғилдирак дисклари, Chevrolet Performance тормоз механизмларига эга бўлди. Шунингдек, Razzle Dazzle кузови камуфляж рангларидан фойдаланилган.
Изоҳ (0)