Экспертлар АҚШ, Европа ва Россиядаги энг харидоргир автомобиль русумлари рўйхатини тузиб чиқди, деб хабар беради «Carzone.uz».
Россия бозорида ўртача катталикдаги седан ва V-S класс хетчбеклари савдоси қизғин, бу қаторга кичик кроссоверларни ҳам қўшиш мумкин, масалан, Renault Duster. 2015 йил январь—сентябрь ойларида энг харидоргир ўнлик бошида Lada Granta, иккинчи ўринда Hyundai Solaris, учинчи ўринда эса Kia Rio турибди.
Европаликлар ҳам V ва S-классдаги ихчам автомобилларни хуш кўришади, шу билан бирга седан эмас, хетчбекнинг бозори чаққон. 2015 йилнинг ўтган 9 ойи таҳлилига кўра Volkswagen Golf Европа автобозорида энг кўп сотилган автомобиль. У иккинчи ўриндаги Volkswagen Polo автомобилидан икки баробар яхши натижа кўрсатган. Бундан ташқари бешликдан Renault Clio, Ford Fiesta ва Opel Corsa машиналари жой олган. Айтиш керакки, Ford Fоcус ва Peugeot 208 ни ҳисобга олмаганда ўнликдаги бошқа автомобилларнинг рейтингда ижобий динамикаси қайд этилди.
Шимолий Америкада эса харидорлар каттакон пикаплар, йўлтанламас, йирик седан ва универсал машиналарни маъқул кўрар экан. 2015 йил январь—сентябрь ойлари таҳлилига кўра, энг бозори чаққон Ford F-Series, иккинчи ўринда Chevrolet Silverado, учинчи ўринда эса Dodge RAM автомобилидир. Умумий таҳлилда Toyota Camry, Honda Accord ва Honda Civis савдоси сусайгани қайд этилди.
Изоҳ (0)