Қирғизистон Вазирлар маҳкамасининг янги таркиби вазир Темир Сариев бошчилигида 6 ноябрь, жума куни мамлакат парламенти ва президенти олдида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
5 ноябрь, пайшанба куни Қирғизистон парламенти Темир Сариевни бош вазирликка сайлади. Палата, шунингдек, Сариев томонидан таклиф этилган янги Вазирлар маҳкамасининг таркиби ва тизимини ҳам маъқуллади. Шу куннинг ўзида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев вазир ва унинг маҳкамасини янги лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Депутатлар ва президент иштирок этган тадбирда ҳукумат аъзолари бирма-бир парламент трибунасига чиқиб, Қирғизистон Конституцияси ва қонунларини ҳурмат қилишга, шунингдек, халқ фаровонлиги учун хизмат қилишга қасамёд қабул қилди.
Изоҳ (0)